Боксчиларимиз президент кубоги учун курашни бошлайди

 

Остона шаҳрида бокс бўйича Қозоғистон президенти кубоги учун V халқаро турнир бошланди. Ушбу нуфузли мусобақада мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Россия, Филиппин, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғулистон ва Эрондан келган боксчилар ғолиблик учун куч синашади.

Турнир AIBA қоидалари асосида эркаклар ўртасида ўнта ва хотин-қизлар иштирокида учта вазн тоифасида ташкил этилади.

Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари бу мусобақага истеъдодли ёш боксчиларни жалб этди.

Қозоғистон президенти кубогида мамлакатимиз шарафини Нодиржон Мирзахмедов, Аброржон Қодиров, Абдулҳай Шорахматов, Сулаймон Латипов, Улуғбек Комилов, Бобо-Усмон Ботуров, Маҳмуд Ғоипов, Козим Мардонов, Мирзобек Ҳасанов ва Рустам Исмоилов ҳимоя қилади.

Қизлар мусобақасида Турсуной Раҳимова, Ёдгорой Мирзаева ҳамда Нафиса Асқарова рингга чиқади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!