Боксчиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетди

  • 30 сентябрь, 2017, 16:53
  • 0
  • Бокс

Жорий йилнинг 4-7 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида қозоқ бокс мактаби асосчиси Шокир Бультекул хотирасига бағишланган Х халқаро мусобақаси бўлиб ўтади.

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетди. Турнир бошлангунга қадар спортчиларимиз тайёргарликни ўша ерда давом эттиришади.

Термамиз бу турнирда тўлиқ таркиб – 10 нафар боксчи билан қатнашади. Шунингдек, Тўлқин Қиличев ва Рустам Саидов мураббийлар штабидан ўрин олган бўлса, Бекжон Юсупов ҳакам сифатида ишлайди.

Тўлиқ таркиб билан танишинг:

49 кг
Мироншоҳ Иброҳимов

52 кг
Фозилжон Абдумуродов

56 кг
Муроджон Ахмадалиев

60 кг
Элнур Абдураимов

64 кг
Отабек Холматов

69 кг
Одилжон Аслонов

75 кг
Исроил Мадримов

81 кг
Мадияр Саидраҳимов

91 кг
Санжар Турсунов

+91 кг
Баҳодир Жалолов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!