Боксчиларимиз халқаро турнирдан қайтиб келишди

Хабарингиз бор, 6-10 июнь кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича «Қозоғистон президенти кубоги» номли халқаро мусобақа ташкил қилинди. Унда жаҳоннинг 15 мамлакати қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди. Бугун боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Бу ҳақда minsport.uz сайти хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада Бектемир Мелиқўзиев олтин, Шунқор Абдурасулов ва Иқболжон Холдоров кумуш, Шахобиддин Зоиров, Алиёр Норалиев, Маҳмуд Ғоипов ва Исроил Мадримов бронза медали соҳибига айланишди.

Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу мусобақа терма жамоа мураббийлар штаби учун айни муддао бўлди. Улар турнир давомида шу йил Жакартада бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этадиган таркибнинг асосий қисмини аниқлаб олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!