Боксчиларимиз ярим финалда 100 фоизлик натижа қайд этишди

Бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари бироз аввал ўз якунига етди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан ўз иштирокини бошлади. Саралаш баҳсларида 100 фоизлик натижа қайд этган ҳамюртларимиз чорак финалда ҳам барча вазн тоифасида рингга кўтарилди.

Чорак финалда эса фақатгина Санжар Турсунов мағлубиятга учраган бўлса, қолган 9 нафар боксчи ярим финал йўлланмаси билан биргаликда шу йил Германияда ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Бугун бўлиб ўтган ярим финал баҳсларида барча боксчиларимиз юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилишди ва олтин медальлар томон яна бир қадам ташлашди.

49 кг. Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) – Амит (Ҳиндистон)

52 кг. Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) – Азамат Иссакулов (Қозоғис)

56 кг. Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) – Йон Ҳун Ҳан (Жанубий Корея)

60 кг. Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) – Жун Шан (Хитой)

64 кг. Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) – Бекдавлат Ибрагимов (Қозоғистон)

69 кг. Шахрам Ғиёсов (Ўзбекистон) – Сажжад Козимзодапоштирий (Эрон)

75 кг. Исроил Мадримов (Ўзбекистон) – Абилхан Аманкул (Қозоғистон)

81 кг. Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) – Жябин Ҳуан (Хитой)

+91 кг. Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Муҳаммад Мулаес (Сурия)

Батафсил натижалар бир оздан сўнг ҳавола этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!