Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги илк рақиблари билан танишинг

30 апрель,2017, 11:01 2186

Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги илк рақиблари билан танишинг


Хабарингиз бор, бугун Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионати баҳсларига старт берилади.

Мазкур беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этмоқда. Қуйида вакилларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишингиз мумкин.

49 кг:
Ҳасанбой ўз жангларини иккинчи саралаш босқичидан бошлайди. У унинг илк рақиби малайзиялик Муҳаммад Мохд ва шри-ланкалик Трванка Паллаҳа жуфтлиги ғолиби бўлади.

52 кг:
Жасурбек Латипов илк жангини покистонлик Сиад Муҳаммадга қарши ўтказади.

56 кг:
Муроджон Аҳмадалиев ҳам ўз иштирокини иккинчи босқичдан бошлайди ва илк жангда мўғилистонлик Баттумур Мишеди ҳамда туркманистонлик Ш. Мирадов жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

60 кг:
Сингапурлик Муҳаммад бин Аҳмад ва филиппинлик Жеймс Палисте қарама-қаршилиги ғолиби иккинчи саралаш босқичида Элнур билан тўқнашади.

64 кг:
Иқбол Холдоровнинг илк рақиби эронлик Каррар Ал Эзиреж бўлади.

69 кг:
Шаҳрам Ғиёсов иккинчи саралаш босқичидан жангларга киришади. Унинг рақиби иорданиялик Зияд Ишаш ва бутанлик Сангай Вангди тўқнашувидан сўнг маълум бўлади.

75 кг:
WSB жангларида ўзининг ажойиб жанглари орқали мухлисларга яхши таниш бўлиб улгурган Исроил Мадримов фаластинлик Қосим Абудават ва шри-ланкалик Чамара Марасингҳе ғолибига қарши рингга кўтарилади.

81 кг:
Олимпия ўйинлари совриндори Бектемир Мелиқўзиев Осиё чемпиоатидаги илк юришини эронлик Амин Зиадига қарши бошлайди.

91 кг:
Санжар Турсунов илк жангни кореялик Хёнгкюга қарши ўтказади.

+91 кг:
Баҳодир Жалолов илк рақиби кореялик Ким Доҳён ва эронлик Иман Рамезанпурделевар тўқнашувидан сўнг маълум бўлади.