Боксчиларимизнинг шахдам юришлари давом этмоқда (фото)

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокс бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари якунланди. 
Чемпионатнинг 52 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Латипов қозоғистонлик Азамат Иссақуловни мағлубиятга учратган бўлса, 56 килограмм вазн тоифасида қатнашаётган Муроджон Аҳмадалиев Жанубий Корея вакили Йон Хун Ханга қарши рингга кўтарилди ва иккинчи раундда рақибини нокаутга учратди. 
81 килограмм вазнда жанг ўтказаётган Бектемир Мелиқўзиев хитойлик Хуан Жябинга қарши жангда муддатидан олдин зафар қучди. Вазни 91 килограммдан ортиқ бўлган Баҳодир Жалолов суриялик Муҳаммад Мулаесни енгди. 
Шунингдек, спортчиларимиздан Ҳасанбой Дўсматов ҳиндистонлик Амит, Иқболжон Холдоров қозоғистонлик Бекдавлат Ибрагимов, Исроил Мадримов қозоғистонлик Абилхон Аманкул, Элнур Абдураимов хитойлик Жун Шан, Шаҳрам Ғиёсов эса эронлик Сажжад Козимзодапоштирий устидан ғалаба қозонди. 

Марҳамат, бокс кечасидан олинган фотолавҳаларни томоша қилинг:

Манба:uza.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!