Боксчиларимизнинг янги авлоди олтин медалларга эга чиқди

 

Озарбайжонда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида «Президент Ҳайдар Алиев» турнирида Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари учта олтин, битта кумуш ва иккита бронза медалга сазовор бўлди.

Ўзбек боксчилари қудратини кўрсатди

Мусобақа иштирок этаётган ўзбек боксчиларидан тўрт нафари финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Энг оғир - вазни 80 килограммдан ошиқ бўлган боксчилар мусобақасида Шоҳруҳ Алматов венгриялик Левенте Кисс Хунор ва украиналик Дмитро Бордюкни енгиб, олтин медаль учун жанг қилди.

Финалда мезбонлар вакили Вугар Самадов ҳамюртимизга ҳеч қандай қаршилик кўрсатолмади ва мағлубиятини олди.

75 килограмм вазнда Мадиёр Ражабов украиналик Владислав Марчук ҳамда мезбонлар вакили Мурод Аллахвердиевни мағлуб этиб, финалга чиққан эди. Сўнгги жангда ўзбек боксчиси венгриялик Давид Кожианни 5:0 ҳисобида таслим қилди.

Оғирлиги 50 килограмм бўлган Амирбек Ибодуллаев олтин медаль учун бўлган жангда грузиялик Элдар Гоглашви устидан зафар қучди.

Ўзбекистонлик боксчилардан Жавлонбек Йўлдошев кумуш, Жасур Йўлдошев ва Хайрулла Алиматов бронза медалга лойиқ топилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!