Боксчимиз Санжар Турсунов Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этади

6 май,2017, 19:02 2104

Боксчимиз Санжар Турсунов Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этади

Бокс бўйича Осиё чемпионатида медальлар учун курашни чорак финалда тамомлаган боксчимиз Санжар Турсунов Германияда ўтадиган Бокс бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш учун ринга кўтарилди.

91 кг вазн тоифасида икки йўлланмадан бирини қўлга киритиш учун ҳамюртимиз эронлик Салар Ғоламий билан куч синашди. Уч раунд давом этган ушбу жанг Санжар Турсуновнинг ғалабаси билан якунига етди. Ушбу ғалаба Санжар Турсуновга шу йилнинг август ойида Германияда бўлиб ўтадиган Бокс бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятини берди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.