Боку-2017: Абдулҳай олтинга даъвогар

 

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Ислом Бирдамлик ўйинларининг бокс мусобақасида финалчилар аниқланмоқда.

56 килограмм вазн тоифасидаги жангларда иштирок этаётган Абдулҳай Шораҳматов ўз ғалабалари билан мухлисларни хушнуд этмоқда.

Истеъдодли боксчимиз ярим финал учрашувида мезбонлар вакили Тайфур Алиев билан куч синашди. Беллашувда рақибидан ҳар томонлама устунлигини исботлаган Абдулҳай 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан финалга чиқди.

Ҳамюртимиз олтин медаль учун туркманистонлик Яқуб Мередов билан рақобатлашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!