Боку-2017: Абдулҳайдан олтин медаль кутамиз

 

 

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Ислом бирдамлик ўйинлари дастуридан жой олган бокс мусобақасида 56 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган ҳамюртимиз Абдулҳай Шораҳматов ярим финалга чиқди.

Истеъдодли боксчимиз ярим финал йўлланмаси учун бўлган жангда Туркия вакили Селжук Экер билан рақобатлашди ва рақибини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди ўзбек боксчиси финалга чиқиш учун мезбонлар вакили Тайфур Алиев билан рақобатлашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!