Боку-2017: Алиёр Африка боксчиси билан жанг қилади
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Ислом Бирдамлик ўйинларининг бокс мусобақасида яна бир боксчимиз финалга чиқди.
64 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Алиёр Норалиев ярим финал учрашувида қозоғистонлик Куан Куатов билан рақобатлашди.
Бу баҳсда ўзбек боксчиси рақибидан ҳар томонлама устунлигини намойиш этди. Жангни 5:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган ҳамюртимиз энди чемпионлик учун курашади.
Алиёр финалда Миср боксчиси Ислом Муҳаммадга қарши жанг қилади.
Фикрлар