Боку-2017: Амал ва Саидъало финал остонасида

18 май, 19:55 300

Боку-2017: Амал ва Саидъало финал остонасида

 

Ислом Бирдамлик ўйинлари теннис мусобақасининг жуфтлик беллашувларида иштирок этаётган Амал Султонбеков ва Саидаъло Саидкаримов ярим финалга йўлланма олди.

Мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган теннисчиларимиз дастлабки учрашувда Саудия Арабистони теннисчиларини мағлуб этганди. Чорак финалда қатарлик ракетка усталарига қарши кортга чиққан Амал ва Саидаъло уч сет натижасига кўра, ўйин ғолиби бўлди.

Энди ўзбекистонлик теннисчилар финалга чиқиш учун Малайзия вакиллари - М.Марзукий ва Абдур Разони енгиши керак.

SPORTS.uz