Боку-2017: Боксчиларимиз ғазнага учта олтин медаль қўша оладими?
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этилган Ислом Бирдамлик ўйинларининг бокс мусобақалари бугун ўз ниҳоясига етади. Ўнта вазн тоифасида финал жанглари ўтказилади ва улардан учтасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари рингга чиқади.
56 килограмм вазн тоифасида мамлакатимизнинг энг кучли бокчиси ҳисобландан Абдулҳай Шораҳматов туркманистонлик Ёқуб Мередов билан рақобатлашади.
Истеъдодли ёш боксчимиз Алиёр Норалиев 64 килограмм вазн тоифасидаги ҳал қилувчи беллашувда мисрлик Ислом Муҳаммад билан куч синашади.
Бокудаги ўйинлар кашфиётига айланган Бобо-Усмон Ботуров олтин медаль учун мезбонлар вакили Тамерлан Абдуллаев билан жанг қилади.
Бўлажак учрашувларда ҳамюртларимизга ғалаба тилаймиз!
Фикрлар