Боку-2017: Диёра Келдиёрова бронза медали учун курашади

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинлари давом этмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган қизлар ўртасидаги дзюдо баҳслари давом этмоқда.

 -52 килограмм вазн тоифасидаги мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова бронза медали учун курашадиган бўлди.

Дастлабки беллашувда туркиялик Дилара Луқмонҳакимни вазаре эвазига таслим этган спортчимиз ярим финалда мезбон жамоа вакиласи Назакат Азизовага иппон баҳоси эвазига имкониятни бой бериб қўйди.

Энди Келдиёрова учинчи ўрин учун ўтказиладиган баҳсда қозоғистонлик Гулдана Алмуҳамбетова қаршилигини енгишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!