Боку-2017: Диёрбек Ўрозбоев бронза медалини қўлга киритди

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинлари давом этмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган қизлар ўртасидаги дзюдо баҳслари давом этмоқда.

Эркаклар ўртасидаги -60 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Диёрбек Ўрозбоев терма жамоамиз ҳисобига яна бир бронза медалини қўшиб қўйди. Ҳал қилувчи баҳсда марокашлик Ёсин Будатирга қарши гиламга кўтарилган ҳамюртимиз огоҳлантиришлар эвазига рақибидан устун келди.

Қайд этиш жоиз, ушбу бронза медал вакилларимиз учун тўртинчи "кичик олтин"га айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!