Боку-2017: Фарҳод Собиров ҳам кумуш медални қўлга киритди

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг оғир атлетика бўйича -94 килограмм вазн тоифасида эркаклар ўртасидаги баҳслар якунланди. 

Ушбу вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган вакилимиз Фарҳодбек Собиров икки машқ натижасига кўра, 380 килограмм тошни ўзига бўйсундириб, кучли рақобатни енгиб ўтган ҳолда, кумуш медални қўлга киритди.

Ушбу вазнда олтин медални эса 381 килограмм тошни кўтарган эронлик спортчи Саидаюб Мусавижараҳи қўлга киритди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!