Боку-2017: Гимнастикачи қизларимиз кумуш медални қўлга киритишди

Хабарингиз бор, шу кунларда Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида «Ислом бирдамлик» ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

13 май куни спортнинг бадиий гимнастика йўналиши бўйича жамоавий баҳслар бўлиб ўтди. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган гимнастикачи қизларимиз делегациямиз ҳисобига кумуш медалларни қўшиб қўйишди.

Бирдамликда ҳаракат қилган Сердюкова Анастасия, Ташкенбаева Сабина ҳамда Усманова Нуриниссолар кумуш медалга эга бўлишди ва ватанимиз байроғини юқорига кўтаришди. Олтин медал Озарбайжон вакилларига насиб этган бўлса, туркиялик гимнастикачилар шоҳсупанинг 3- поғонани банд этишди. Баҳслар давом этмоқда.

Юлдуз Раҳматова тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!