Боку-2017: Ғиёсжон Бобоев бронза медалини бой берди

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинлари давом этмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган қизлар ўртасидаги дзюдо баҳслари давом этмоқда.

Эркаклар ўртасидаги -73 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Ғиёсжон Бобоев тмезбон жамоа вакили Ҳидоят Ҳайдаровга қарши гиламга кўтарилди.

Бронза медали учун ўтказилган ушбу баҳсда вакилимиз иппон баҳсоси эвазига имкониятни бой бериб қўйди. Қайд этиш жоиз, бироз олдинроқ -60 килограмм вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев совриндорлар қаторидан ўрин олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!