Боку-2017: Ҳамюртларимиз бронза медаллари учун курашишади

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида Ислом бирдамлик ўйинлари давом этмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган қизлар ўртасидаги дзюдо баҳслари давом этмоқда.

Ушбу йўналишда барча вакилларимиз бронза медаллари учун курашадиган бўлди. Хусусан, пара-дзюдо бўйича аёллар ўртасида дастлаб, 57 килограмм вазн тоифасидаги ҳамютимиз Севинч Салаева ҳал қилувчи баҳсда туркиялик Челикка қарши гиламга кўтарилса, 70 килограмм вазн тоифасида Гулруҳ Раҳимова ҳам Туркия вакиласи Ўзюрукка қарши беллашадиган бўлди.

Шунингдек, дзюдо бўйича аёллар ўртасида 63 килограм вазн тоифасидаги спортчимиз учинчи ўрин учун баҳсда тунислик Бьяуига қарши гиламга чиқса, эркаклар баҳсида -60 килограмм вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев Марокаш вакили Мудатирни, -73 килограмм вазнда эса Ғиёсжон Бобоев қирғизистонлик Рисмамбетовни синовдан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!