Боку-2017: Ислом полвон финалда!

 

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган Ислом Бирдамлик ўйинларининг юнон-рум кураши бўйича беллашувлар бошланди.

59 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этаётган ҳамюртимиз Исломжон Баҳромов финалга чиқди.

Исломжон полвон финалгача бўлган учрашувларда туркманистонлик С.Тазаев, покистонлик А.Ҳуссайнни мағлубиятга учратди.

Ўзбекистонлик кураш устаси олтин медаль учун бўладиган сўнгги учрашувда қирғизистонлик К.Жолчубеков билан рақобатлашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!