Боку-2017: Мезбонлар ўзбек боксчиси зўрлигини тан олди

 

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Ислом Бирдамлик ўйинларининг бокс мусобақасида Аброр Қодиров ярим финалга йўлланма олди.

52 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган боксчимиз чорак финал учрашувида мезбонлар вакили Маъсуд Юсуфзода билан рақобатлашди. Гарчи учрашув давомида мухлислар рақибни қўллаб-қувватлаганига қарамай, Аброр ундан устунлигини исботлади.

Учрашувда 4:1 ҳисобида зафар қучиб, ярим финалга йўлланма олган ҳамюртимиз энди марокашлик Абдулали Дараа билан рақобатлашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!