Боку-2017: Мироншоҳ Ибрагимов ярим финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди (видео)

15 май, 20:23 690

Боку-2017: Мироншоҳ Ибрагимов ярим финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди (видео)

Боку шаҳрида давом этаётган Ислом бирдамлик ўйинлари дастуридан жой олган бокс мусобақасида ҳамюртиларимиз муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.

Энг енгил 49 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган Мироншоҳ Иброҳимов чорак финалда малайзиялик Муҳаммад Фуад Редхзуан билан рақобатлашди. Ушбу учрашув ҳамюртимиз учун жуда мураккаўтди. Лекин Мироншоҳ рақибини 3:2 ҳисобида таслим қилишга муваффақ бўлди.

Қуйидаги видео орқали ҳамюртимизнинг ушбу жангда қозонган ғалабасини томоша қилишинингиз мумкин.