Боку-2017: Мироншоҳ бронза медални қўлга киритди

 

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Ислом Бирдамлик ўйинларининг бокс мусобақасида финалчилар аниқланмоқда.

Энг енгил - 49 килограмм вазн тоифасида рингга чиққан Мироншоҳ Иброҳимов ярим финалда суриялик Хуссин Ал-Масрий билан рақобатлашди.

Ушбу учрашувда рақиб 4:1 ҳисобида зафар қучди ва финалга йўлланма олди. Мироншоҳ бронза медаль билан кифояланди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!