Боку-2017: Мўмин полвон олтинни қўлдан чиқарди

 

Ислом Бирдамлик ўйинларида юнон-рум кураши беллашувлари якунланди.

Энг оғир - вазни 130 килограмм бўлган курашчилар баҳсида қатнашган ҳамюртимиз Мўминжон Абдуллаев финалда гиламга чиқди.

Энг кучли полвонимиз финалгача бўлган учрашувларда суриялик Р.Алкрад ва Озарбайжон вакили И.Шариатини мағлубиятга учратганди.

Мўминжон Абдуллаев ҳал қилувчи беллашувда туркиялик Ў.Йилдиримга имкониятни бой бериб кумуш медаль билан кифояланди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!