Боку-2017: Надия Дусанова ҳаммадан баланд сакради

18 май,2017, 20:06 388

Боку-2017: Надия Дусанова ҳаммадан баланд сакради

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг 6-куни медалларга бой бўлмоқда.

Ҳозиргина енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Надия Дусанова мусобақа олтин медалини қўлга киритди.

Ушбу беллашувларда кумуш медал жазоирлик Арар Юсрага насиб этган бўлса, бронза медални гайаналик Натрена Хупер қўлга киритди.