Боку-2017: Олтин ўрнига бронза

 

Ислом Бирдамлик ўйинларида эркин курашчиларимиздан мухлислар олтин медаль кутмоқда.

Хусусан, 74 килограмм вазн тоифасида ўтказилган баҳсларда Осиё чемпиони Бекзод Абдураҳмоновдан умид катта эди. Тажрибали полвонимиз гарчи финалга чиқолмаган бўлса-да, бронза медалга ўтказилган баҳсда туркманистонлик Д.Оразгалиевни енгиб, учинчи ўринни эгаллади.

Нодирбек Сафаров ҳам финал останасида тўхтади ва бронза медаль учун курашга қўшилди. Ҳамюртимиз сўнгги беллашувда эронлик Сармастидижазий устидан зафар қучиб, бронза медални ўзиники қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!