Боку-2017: Осиё чемпиони кутилмаганда қоқилди

 

Ислом Бирдамлик ўйинлари дастуридан жой олган эркин кураш мусобақаларида мухлису мутахъассисларимиз 74 килограмм вазн тоифасида Осиёнинг энг кучли курашчиси Бекзод Абдураҳмоновдан олтин медаль кутаётган эди.

Истеъдодли курашчимиз чорак финалда эронлик П, Ёраҳмадийни мағлубиятга учратди. Бироқ, финал йўлланмаси учун бўлган беллашувда туркиялик С.Темиртошга имкониятни бой берди.

Энди Бекзод Абдураҳмонов бронза медаль учун туркманистонлик Д.Оразгилижов билан рақобатлашади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!