Боку-2017: Ўзбек боксчиси кучли рақибни "ер тишлатди"
Боку шаҳрида давом этаётган Ислом бирдамлик ўйинлари дастуридан жой олган бокс мусобақасида 69 килограмм вазн тоифасида рингга чиқаётган ҳамюртимиз Бобо-Усмон Ботуровнинг жанг услуби ҳаммага маъқул бўлмоқда.
Дастлабки босқичда фаластинлик Аҳмад Ҳаррарани мағлубиятга учратган ҳамюртимиз чорак финалда туркиялик кучли боксчи Ондер Сипал билан рақобатлашди.
Бу учрашувда ҳам Бобо-Усмон маҳорат ва тажриба бобида рақибидан устунлигини намойиш эта олди. Мустаҳкам ҳимоя ва тезкор зарбага эга боксчимиз Туркия вакилини 5:0 ҳисобида доғда қолдирди.
Бобо-Усмон Ботуров ярим финалда суриялик Аҳмад Госсонга қарши рингга чиқади.
Фикрлар