Боку-2017: Рустам бронза учун курашади

17 май,2017, 17:19 406

Боку-2017: Рустам бронза учун курашади

 

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳри мезбонлик қилаётган Ислом Бирдамлик ўйинларининг юнон-рум кураши бўйича беллашувлари давом этмоқда.

98 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Рустам Ассакалов бронза медаль учун курашадиган бўлди. Рустам полвон чорак финалда ироқлик М.Ал-Кабийни мағлубиятга учратган бўлса-да, финал йўлланмаси учун бўлган беллашувда мезбонлар вакили О.Нуриевга имкониятни бой берди.

Энди бронза медаль учун бўладиган баҳсда Рустам Ассакалов покистонлик Т.Разага қарши гиламга чиқади.

SPORTS.uz