Боку-2017: Сабина Шарипова ҳам совриндорлар қаторида

18 май, 20:16 182

Боку-2017: Сабина Шарипова ҳам совриндорлар қаторида

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Ислом бирдамлик ўйинларининг 6-куни хушхабарларга бой бўлмоқда.

Ҳозиргина енгил атлетиканинг 200 метрга югуриш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Сабина Шарипова 22.66 сониялик натижа билан мусобақа бронза медалини қўлга киритди.

Қайд этиш лозим, олдинроқ баландликка сакраш баҳсларида Надия Дусанова олтин медаль соҳибасига айланганди.