Боку-2017: Теннисчиларимизни тўхтатадигани йўқ

20 май,2017, 09:48 631

Боку-2017: Теннисчиларимизни тўхтатадигани йўқ

 

Ислом Бирдамлик ўйинларининг эркаклар ўртасидаги теннис беллашувларининг яккалик баҳсларида қатнашаётган ҳар икки теннисчимиз тобора медалларга яқинлашмоқда.

Саидаъло Саидкаримов иккинчи учрашув саудиялик С.Ал-Ҳақбанийни 6:3, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди.

Сергей Фомин эса иккинчи даврада туркманистонлик Е.Рогусскийдан 6:2, 6:2 ҳисобида устун келиб, ярим финал учун курашиш имкониятига эга бўлган эди.

SPORTS.uz