Боку-2017га йўл олган 9 нафар боксчидан 5 нафари олтин медал учун ҳаракат қилади

Хабар бериб ўтганимиздек, Ислом бирдамлик ўйинларига Бокс буйича Осие чемпионати ва WSB мусобакаларида иштирок этаётган боксчиларимиздан ҳоли бўлган таркиб Бокуга келиб мусобақаларни бошлаган эди.

Бугунги кунга келиб саралаш боскичлари ўз якунига етди ва ярим финалга 9 вазнда баҳсларга киришган терма жамоамиз аъзоларидан беш нафари етиб келди.

Улар:

49 кг.
1. Ибрагимов Мироншоҳ

56 кг.
2. Шорахматов Абдулҳай

64 кг.
3. Норалиев Алиёр

52 кг.
4. Қодиров Аброржон

69 кг.
5. Батуров Бобо-Усмон

Мусобақа дастурига кўра 17-май куни ярим финал баҳслари ўтказилади.

Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!