Бўлажак чемпионлар куч синашди

18 март, 15:05 173

“Камолот” шахмат тахтаси” анъанавий турнирининг Тошкент шаҳар босқичи якунланди.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар кенгаши томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган 110 нафар ўғил-қиз ғолиблик учун дона сурди.

Мусобақада Мафтуна Одилбекова, Дурдона Акбарова, Мунира Зоҳидова, Сарвиноз Қиличова, Мухлиса Санақулова, Даврон Анваров, Муслимбек Абдураҳимов, Нодир Тошниёзов, Миразиз Эргашев, Муҳаммадзоҳир Суяров ўз ёш тоифасида биринчи ўринни эгаллади.

SPORTS.uz