Болалар футболи. "Чарм тўп" мусобақасининг финал босқичига қуръа ташланди

 

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ талими вазирлиги, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан жорий йилнинг апрель-май ойларида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида футбол бўйича “Чарм тўп “ мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

“Чарм тўп” мусобақалари 4 босқичда ўтказилмоқда (туман, вилоят, минтақавий ва Республика босқичи). Мусобақанинг туман, вилоят босқичлари жорий йилнинг апрель-май ойларида ўтказилди. Бу босқичларда ғалаба қозонган жамоалар минтақавий босқичга йўл олдилар.

1-минтақа – Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари жамоалари ўртасида 1-4 май кунлари Жиззах вилоятида,  2- минтақа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари жамоалари ўртасида, 1-3 май кунлари Фарғона шаҳрида, 3- минтақа Самарқанд, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари жамоалари ўртасида, 1-4 май кунлари Қарши шаҳрида, 4- минтақа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари жамоалари ўртасида, 1-3 май кунлари Урганч шаҳрида ўтказилди.

Минтақаларда ғолиб бўлган жамоалар ўртасида мусобақанинг финал босқичи 15-18 май кунлари Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилади.

Шу муносабат билан 15 май куни Ўзбекистон Футбол ассоциацияси мажлислар залида мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Мусобақанинг финал босқичида 5-6, 7-8, 9-10 синф жамоалари ярим финал ва финал ўйинларида иштирок этишади. 

“Чарм тўп” финал босқичи 15-18 Май
Ярим финал 16- Май

5-6 синфлар

10:00 Фарғона. Қувасой тумани 22 мактаб - Сурхондарё. Узун тумани 6 мактаб
11:15 Хоразм. Хонқа тумани 19 мактаб - Жиззах. Арнасой 8 мактаб

7-8 синфлар

13:00 Жиззах. Ш.Рашидов 29 мактаб – Карши тумани 33 мактаб
14:15 Наманган. 82 мактаб - Урганч. 10-мактаб

9-10 синфлар

16:00 Самарқанд. Каттақўрғон тумани 22 мактаб - Фарғона. 32 мактаб
17:15 Тошкент шаҳри. 162 мактаб – Бухоро. Ромитон тумани 29 мактаб

Финал 17-май

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!