Болбойни итариб юборган футболчи 6та ўйинга четлатилди (видео)

Англияда премьер-лига ва Чемпионшипдан сўнг 3-ўринда турувчи лигада ноодатий воқеа содир бўлди. Аниқроғи, "Лейтон Ориент" ва “Плимут” жамоалари ўртасидаги баҳсда "Лейтон Ориент" клуби ярим ҳимоячиси Лиам Келли майдон четида туриб тўп олиб берувчи болага (болбой) нисбатан қўполлик қилди. Лиам болакайни куч билан келиб итариб юборди ва майдонга қулатди.

Ушбу ҳолатни ўрганиб чиққан Англия футбол ассосацияси Лиамни 6та ўйинга дисквалификация қилди.

Қуйида унинг футболчиларга ҳос бўлмаган “иши”ни кўришингиз мумкин:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!