Болтаев исроиллик рақибига мағлуб бўлди

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси баҳсларининг сўнгги кунига старт берилди.

Ушбу кун дастаридан ўрин олган беллашувларда эркаклар ўртасида +100 кг вазн тоифасидаги Болтабой Болтаев бронза медали учун ўтказилган қўшимча саралаш босқичида исроиллик  Ор Сассонга қарши татамига кўтарилди.

Қизиқарли кечган баҳсда Болтаев рақибига хансоги яъни огоҳлантиришлар ҳисобига имкониятни бой бериб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!