Бонуччи 2та ўйинга дисквалификация қилинади ва "Ювентус"га қарши ўйнамайди

23 октябрь,2017, 13:10 102

Бонуччи 2та ўйинга дисквалификация қилинади ва

Кеча А Серия 9-тури доирасида бўлиб ўтган “Женоа”га (0:0) қарши баҳсда қизил карточка олиб майдонни тарк этган “Милан” сардори Леонардо Бонуччи 2та ўйинга дисквалификация қилинади.

Бундай қарорга келинишига Бонуччининг рақиб ҳимоячиси Алеандро Розинининг юзига тирсаги билан зарба бергани сабаб бўлган.

Шу тариқа Леонардо чемпионатнинг навбатдаги 2та турида бўлиб ўтадиган "Кьево" (25 октябрь) ва “Ювентус” (28 октябрь) жамоаларига қарши ўйинларда иштирок эта олмайди.