Бонуччи: Италия терма жамоасининг мундиални ўтказиб юборишга ҳаққи йўқ

Италия терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Швецияга қарши плей-офф ўйинлари олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бизни олдинда Голландияни гуруҳда қолдириб юборган кучли терма жамоа билан иккита қийин учрашув кутиб турибди. Аммо, биз Италия терма жамоасимиз ва бизни жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишга ҳаққимиз йўқ.

Шведлар Ибрагимовични йўқотишди, аммо уларда маҳоратли футболчилар ва кучли жамоа мавжуд. Шу боис биз биргаликда бир жамоа бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Италия футболи биз эришган ютуқлардан далолат беради”, - дейди Бонуччи.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги жамоаларнинг дастлабки баҳси 11 ноябрь куни Швецияда, жавоб ўйини эса 14 ноябрь куни Италияда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!