Бонуччига энди "Реал" ҳам қизиқиб қолди

23 июнь, 10:20 288

Бонуччига энди

Мадриднинг “Реал” клуби устози Зинедин Зидан “Ювентус” ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Diario Goal нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги нашрнинг ёзишича, франциялик мутахассис ўз жамоасида 30 ёшли футболчини кўришга қарши эмас. Таъкидлаш керакки, агар “қироллик клуби” Бонуччининг қўлга кирита олмаса, у ҳолда Зидан клуб тарбияланувчиларидан бирига ишонч билдириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бонуччини шунингдек Лондоннинг “Челси” клуби ҳам ўз сафида кўришни истамоқда. Бунинг асосий сабаби, жамоа бош мураббийи Антонио Конте эканлиги айтилмоқда. Боиси, Конте Бонуччи билан “Ювентус” клуби ҳамда Италия терма жамоасида бирга фаолият олиб борган ва унинг қандай имкониятларга эга эканлигини яхши билади.

Маълумот учун, “Челси” бу борада туринликларга 54 млн евро таклиф қилган, бироқ якунда улар рад жавобини олган эди. Бонуччининг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.