"Бордо" ҳужумчиси 1 метрдан гол ура олмади (видео)

3 апрель, 08:48 466

Кеча Франция чемпионатининг 31-туридан ўрин олган “Ницца” ва “Бордо” (2:1) жамоалари баҳси бўлиб ўтди. Кескин қарама-қаршиликларга бой ўтган баҳсда Марио Балотелли ўзини кўрсатди. У пенальтидан урган голи ва жамоасининг ғалаба тўпига ассистентлик қилди ва “Ницца” учун муҳим 3 очкони тақдим этди.

Шу куни учрашувда қизиқарли ҳолат юз берди. "Бордо" ҳужумчиси Франсуа Камано бурчак зарбасидан сўнг ўзига келиб тушган тўпни бир метрдан деярли бўш қолган дарвозага кирита олмади. Футболда шунақаси ҳам учраб туради...