"Борнмут" "Челси"га иккита футболчиси учун 30 млн фунт таклиф қилмоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони Асмир Бегович ва ҳимоячи Натан Аке “Борнмут” клубининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Таъкидлаш лозимки, ҳар иккала футболчи ҳам келгуси мавсум доимий ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.  Бегович қишдаёқ “Борнмут” аъзосига айланиши мумкин эди. Аммо, ўшанда “аристократлар” унинг ўрнига муносиб заҳира дарвозабони топа олишмагач, трансфер амалга ошмай қолган эди.

Аке эса мавсумнинг биринчи қисмини “Борнмут”да ижара асосида ўтказди ва ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. Шу сабабли “Челси” голландиялик ёш иқтидор эгасини жамоага қайтарди. Аммо, у ҳам иккинчи давранинг асосий қисмини заҳира ўриндиғида ўтказди.

The Guardian нашри тарқатган маълумотларга кўра, Беговичнинг трансфери таҳминан 12 млн еврога баҳоланмоқда. Аке учун эса “Борнмут” 20 млн фунтдан воз кечишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!