“Борнмут” устози АПЛда март ойининг энг яхши мураббийи бўлди

 

“Борнмут” жамоаси бош мураббийи Эдди Хау Англия Премьер-лигасининг март ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.

“Борнмут” футболчилари март ойида бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Жамоа “Вест Хэм” (3:2) ва “Суонси”ни (2:0) мағлуб этди.

Бундан ташқари, ёш мутахассис қўли остидаги футболчилари “Манчестер Юнайтед” билан сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!