“Боруссия” 89-дақиқадаги гол эвазига иродали ғалабани қўлга киритди (видео)

Кеча Германия Бундеслигасида 17-тур ўйинлари давом эттирилди. Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида “Хоффенхайм”ни қабул қилди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида Марк Ут ҳисобни очди. Бироқ иккинчи бўлим ўрталарида Пьер-Эмерик Обамеянг мувозанатни тиклади.

89-дақиқада эса Кристиан Пулишич пеналтини аниқ амалга ошириб, дортмундликларга ғалаба келтирди.

Шу тариқа, “Боруссия” ўз очколари сонини 28 тага етди ва 3-ўринга кўтарилиб олди.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!