"Боруссия Д" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди

“Боруссия Д” ярим ҳимоячиси Микель Мерино фаолиятини АПЛда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда футболчини ўз сафларига қўшиб олган “Ньюкасл” клуби матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 21 ёшли футболчи кейинги мавсумни “қарғалар” сафида ўтказади. Ҳозирча, ушбу трансфернинг молиявий тафсилотлари ошкор қилинмаяпти.

Маълумот ўрнида, “Осасуна” клуби тарбияланувчиси бўлган испаниялик футболчи жорий мавсумда бундеслига баҳсларида 8 та ўйинда майдонга тушиб, бир маротаба огоҳлантирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!