"Боруссия Д" футболчиси "Атлетико" сафини тўлдиришга жуда яқин турибди

17 июль,2017, 15:05 498

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Микель Мерино фаолиятини “Атлетико”да давом эттиришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда AS хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича ушбу трансфер жорий ҳафта сўнггига қадар амалга оширилиши мумкин. Таъкидлаш керакки, ушбу футболчига шахсан “матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик мутахассиснинг фикрича Мерино жамоасига ёрдам бера олади. Баъзи хабарларга кўра ушбу келишув “Атлетико”га таҳминан 10 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Мерино якунланган мавсум Германия Бундеслигасида жами 8та учрашувда майдонга тушган. Унинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.