“Боруссия Д” ҳужумчиси “Барселона”га 90 млн еврога сотади

“Барселона” клуби вакиллари Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси раҳбарияти билан Усман Дембеленинг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда.

Mundo Deportivo нашрининг тарқатган хабарига кўра, немис клуби 20 ёшли футболчиси учун 90 миллион евро сўрамоқда. Франциялик ўйинчининг ўзи эса омадини Испания чемпионатида синаб кўришга қарши эмас.

Бу футболчи илк профессиональ шартномасини бир ярим йил аввал тузган эди. Ўтган ёзда “Боруссия” уни “Ренн”дан 15 миллион еврога олиб келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!