"Боруссия Д" ўз майдонида "Айнтрахт"ни ишончли тарзда мағлуб этди

15 апрель, 21:35 235

Бугун шунингдек Германия Бундеслигасининг 29-туридан ўрин олган бир нечта учрашувлар бўлиб ўтди.

Ҳусусан, Дортмунд шаҳридаги "Сигнал Идуна Парк" ўйингоҳида маҳаллий "Боруссия" ва "Айнтрахт" жамоалари баҳси ҳам бўлиб ўтди.  Ройс, Сократис ва Обамеянглар киритган голлар "Боруссия"га ишончли ғалабани тақдим этди. Мехмонларнинг ягона жавоб тўпига эса Фабиан муаллифлик қилди.

«Боруссия» Д - «Айнтрахт» - 3:1 (2:1)

Голлар: Ройс 3, Сократис 34, Обамеянг 86 — Фабиан 29.

«Боруссия» Д: Бюрки, Шмельцер, Пишчек, Папастатопулос, Бендер (Гинтер 46), Вайгль (Кастро 77), Кагава, Шахин, Пулишич, Ройс (Дембеле 46), Обамеянг.

«Айнтрахт»: Градецки, Чендлер, Абраам, Вальехо, Очипка, Гачинович, Маскарель, Фабиан, Ордоньес (Ребич 56), Вольф (Блум 71), Хргота (Баркок 81).