"Боруссия Д" ўз сафига 23 ёшли ҳимоячини қўшиб олади

Германиянинг “Хоффенхайм” жамоаси ҳимоячиси Жереми Толян Дортмунднинг “Боруссия” клубига ўтишга яқин турибди.

Рур жамоаси ушбу трансфер борасида келишувга эришгани айтилмоқда. Унга кўра, трансфер суммаси 5 млн еврони ташкил этади.

Толян яқин кунлар ичида Дортмунд клуби билан шартнома измолаши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, унга “Ювентус” хамда “Тоттенхэм” клублари ҳам қизиқиш билдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!