“Боруссия Д” ўз сафига “Наполи” ҳужумчисини қўшиб олмоқчи

Дортмунднинг “Боруссия” клуби “Наполи” ҳужумчиси Аркадиуш Миликни ўз сафида кўрмоқчи. Bild нашрининг маълум қилишича, 23 ёшли польшалик футболчи дортмундликларнинг асосий трансфер режаларидан бирига айланган.

Қайд этиш лозимки, Милик Италияга ўтган йилнинг ёзида келган ва мавсумни жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида бошлаган эди. Аммо, у октябрда тиззасидан жиддий жароҳат олди ва унинг жамоадаги ўрнини Дрис Мертенс эгаллади. Агар бельгиялик футболчи неаполда қоладиган бўлса, у ҳолда жамоа раҳбарлари Миликни бирорта жамоага ижарага бериб юбориши мумкин.

Маълумот учун, Милик жорий мавсум Италия А Сериясида жами 16та баҳсда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!