"Боруссия" Д ўз сафига ПСЖ дарвозабонини қўшиб олмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби дарвозабони Кевин Трапп фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли футболчига Дортмунднинг “Боруссия” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Улар Трапп учун Париж клубига 15 миллион евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Траппнинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум Франция чемпионатида бирорта учрашувда иштирок этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!